Расман: "Боруссия" Дортмунд янги мураббий тайинлади!

"Боруссия" Дортмунд клуби янги бош мураббийни тайинлади. "Боруссия" Мёнхенгладбах бош мураббийи Марко Розе келаси мавсумдан дортмундликлар бош мураббийига айланади.

Розе 2019 йилдан буён «Боруссия» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Мёнхенгладбахликлар ўтган мавсумда унинг қўл остида Бундеслигада 4-ўринни эгаллаган, жорий мавсумда эса турнир жадвалида жамоа 7-ўринда бормоқда.

Дортмунд клуби эса декабрь ойида Люсьен Фавр билан хайрлашгач, жамоани ёрдамчи мураббий Эдин Терзич бошқариб келмоқда. «Арилар» Бундеслига жорий мавсумида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Марко Розе фаолияти давомида Менхенгладбах жамоаси билан 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўлланма олишдан ташқари, «Ред Булл Зальцбург» билан икки карра Австрия чемпионига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!