Расман! "Боруссия" Дортмундга янги бош мураббий тайинланди

Франциянинг “Ницца” клубида фаолият олиб борган мутахассис Люсьен Фавр янги мавсумда “Боруссия” Дортмундга устозлик қилади.

Дортмундликлар расмий сайтининг хабар беришича 60 ёшли швейцариялик мутахассис “Боруссия” билан икки йиллик келишув имзолади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ушбу жамоани австриялик мураббийи Петер Штёгер бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!