Расман! Бразилия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Хорватия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда европаликлар пенальтилар сериясида зафар қучди, 4:2.

Беллашувдан кейин "пентакампеонлар" бош мураббийи Тите расман истеъфога чиқарилди. Бунга жамоанинг мундиалда кўрсатган салбий натижалари сабаб бўлди. 

61 ёшли мутахассис февраль ойида Қатардаги Жаҳон чемпионати унинг учун Бразилия бошқарувидаги сўнгиси бўлишини айтганди. У 2016 йилда жамоани қабул қилиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!