Расман! Буффон ПСЖ билан шартнома имзолади

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон ниҳоят кутилганидек ПСЖ клуби билан шартнома имзолади.

“Жанлуижи Буффон – ПСЖнинг янги футболчиси. Бу тасдиқланди. Унинг шартномаси 2 йилга тузилган”, - деб ёзади Фабрицио Романо ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Бироқ, бошқа бир манбаанинг маълум қилишича Буффон бугун ПСЖда тиббий кўрикдан ўтган ва парижликлар уни душанба куни расман таништиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!