Расман! Бундеслига шанба куни давом эттирилади

Коронавирус туфайли номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган Германия Бундеслигасининг қачон тикланиш санаси расман маълум бўлди.

Bild нашрининг футбол бўлими раҳбари Кристиан Фальк ўз твиттер саҳифасида Бундеслига ўйинлари 16 май шанба кунидан бошланишини маълум қилди. Кейинроқ Бундеслига бош директори Кристиан Зайферт ҳам матбуот анжуманида ушбу хабарни тасдиқлади. Айтиш керакки, ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади.

26-турдан ўрин олган ўйинлар билан танишинг: "Боруссия Д" - "Шальке", "Фортуна" - "Падерборн", "РБ Лейпциг" - "Фрайбург", "Хоффенхайм" - "Герта", "Кельн" - "Майнц", "Унион" - "Бавария", "Айнтрахт" - "Боруссия М", "Аугсбург" - "Вольфсбург", "Вердер" - "Байер".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!