
Расман! "Бунёдкор" етакчиси клуб билан хайрлашди
"Бунёдкор" вингери Фаррух Икромов расман жамоа сафидан кетди.
"Ҳа, "Бунёдкор"ни тарк этдим, лекин бутунлай эмас. Сизлар билан қалбан биргаман. Фаолиятимни бошлаган кунимдан то ҳозирги кунгача ўтган ажойиб лаҳзалар, ёқимли онлар, унитилмас хотиралар - ҳаммаси учун раҳмат", - дея ёзиб қолдирди футболчи.
Маълумот учун, Фаррух жароҳати сабабли 2022 йилги мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборганди.
Фикрлар