Расман: "Бунёдкор"га янги бош мураббий тайинланди!

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига расман янги бош мураббий тайинланди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарингиз бор, хорватиялик мутахассис Иван Бубало билан ҳамкорлик тўхтатилгач Анвар Ғофуров вақтинча бош мураббий лавозимида ишлаб келаётган эди. Деярли икки ҳафта давом этган изланиш ва музокаралардан сўнг тажрибали мутахассис Сергей Арслонов билан келишувга эришилди.

Сергей Илясович эртага “Бунёдкор” бош мураббийи сифатида илк учрашувини ўтказади. 

Маълумот учун
СЕРГЕЙ ИЛЯСОВИЧ АРСЛОНОВ
Туғилган санаси: 27.05.1967 йил
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: “СКА Хабаровск”, “Кубан” (иккаласи Россия), “Вахш”, “Помир” (иккаласи Тожикистон), “Навбаҳор”, “Қизилқум”, “Сурхон”.
Мураббийлик фаолияти: Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида мураббий, “Қизилқум” ва “Динамо” футбол клубларида мураббий ва бош мураббий вазифасини бажарувчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
29/03/2024 08:22
УТГАН МАВСУМ СУРХОНДА ИШЛАДИКУ НИМА САБАБДАН СУРХОНДАН КЕТДИ БУ ХАКИДА ЁЗИШМАДИ ЧУНКИ БУ ЕРДА ЧИКИШ КИЛАДИГАН ЖУРНАЛИСТЛАР ТОШКЕНТЛИККУ ТУРТТА ТОШКЕНТ ЖАМОАСИ УЧУН ИШЛАЙДИ ШУНИНГ УЧУН ХАМ ЧАЛАСАВОД.
Pardayev Shavkat
28/03/2024 21:11
Яна чала.