Расман!
Ads

“Лидс” клуби форварди Крис Вуд расман “Бёрнли” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансфер клуб тарихидаги энг қиммати бўлди ва ўзига ҳос рекорд ўрнатди. Баъзи инглиз ОАВлари тарқатган хабарларга қараганда 25 ёшли янгли зеландиялик футболчи “Бёрнли”га 16 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Крис ўтган мавсум якунларига кўра 27та гол билан Чемпионшип тўпурарлигини қўлга киритган.