Расман: "Челси" 38 миллион еврога янги ҳимоячи харид қилди

"Челси" "Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадиашилени ўз сафига қўшиб олди. 

Лондон клуби франциялик ҳимоячи билан 7,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаганини эълон қилди. 

"Челси"га ўтганимдан жуда мамнунман. Мен бу клубдаги ўйинимни интиклиқ билан кутяпман. Мухлисларни кўришни, дунёнинг энг яхши Лигасида ўйнашни сабрсизлик билан кутаман", - деди 21 ёшли футболчи.

Маълумот учун, "арристократлар" Бадиашиле учун 38 миллион евро сарфлади. У жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!