Расман! "Челси" Кукурелья трансферини эълон қилди
"Челси" клуби ҳимоячи Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Марк лондонликлар билан 2028 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чеккан. Унинг трансфери учун "аристократлар" "Брайтон"га бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 62 миллион фунт стерлинг тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, Кукурелья ўтган мавсум "Брайтон" сафида барча турнирлар доирасида 38 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у собиқ клуби мухлислари ва жамоадошлари томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топилган.
Фикрлар