Расман!

25 январь куни “Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилди. Лондон клуби раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги салбий натижаларидан қониқмади ва узоқ давом этган музокарадан сўнг, Лэмпардга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Англиялик мураббий "кўклар"ни 2019 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётганди.

Бугун эса лондонликлар бошқарувига янги мутахассис тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, энди "Челси"га Томас Тухель мураббийлик қилади. Германиялик мураббий Англия клуби билан 18 ойга мўлжалланган шартнома имзолади.

Y_XP7Leo

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)