Расман! Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финаллари номаълум муддатга қолдирилди

УЕФА коронавирус пандемияси сабаб Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финал баҳсларини режалаштирилган санадан бошқа санага кўчирилганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Ҳозирча, финалларнинг янги саналари эълон қилинмаяпти. Иттифоқ томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ эса бу борадаги турли вариантларни ўрганиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 вируси сабаб Европанинг деярли барча чемпионатлари, шунингдек “Евро-2020” ҳам қолдирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)