Расман: Чичарито АПЛга қайтди

 

Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ўз фаолиятини яна Англия Премьер-лигасида давом эттиради.  Лондоннинг "Вест Хэм" клуби 29 ёшли футболчини "Байер"дан сотиб олди.  

Маълумотларга кўра, Чичоритонинг трансфери қиймати 18 миллион еврони ташкил қилган.  Мексикалик футболчи "болғачилар" билан 3 йиллик шартнома тузган.

Чичарио 2015 йил ёзидан "Байер" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.  У леверкузенликлар учун 76 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 39 та гол ёзиб қўйган.

Хавьер Эрнандес 2010-2014 йиллар давомида Англиянинг энг машҳур клубларидан бири бўлган "Манчестер Юнайтед"да тўп сурган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!