Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги 4 тури формати тасдиқланди (тўлиқ тақвим)

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг сўнгги 4 та тури уй-сафар тизимида ўтиши расман тасдиқланди. Бу ҳақида ПФЛ расмий "Телеграм" саҳифаси маълум қилди.

"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг сўнгги 4 тур учрашувларини қай тартибда ўтказиш юзасидан барча клублар таклифларини ўрганиб чиқди.

Aвгуст ойида карантин сабабли мусобақа марказлашган ҳолда давом эттирилгани бугунга келиб чемпионатни тўлиқ форматда якунлаш имкониятини бермоқда, шунингдек, бу орқали миллий терма жамоанинг ҳам ФИФА кунларидан максимал даражада фойдаланиши таъминланди", - дейилади ташкилот хабарида. 

Шунингдек, сўнгги 4 тур чун тақвим ҳам эълон қилинди. 

Coca Cola Суперлига

23-тур

19 ноябрь, пайшанба 

ЛОКОМОТИВ — АГМК

АНДИЖОН — МАШЪАЛ

БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ

20 ноябрь, жума

НАВБАҲОР — СУРХОН

МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР

ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912

СЎҒДИЁНА — НАСАФ

 

24-тур

24 ноябрь, сешанба

ҚИЗИЛҚУМ — МЕТАЛЛУРГ

МАШЪАЛ — НАВБАҲОР

АГМК — АНДИЖОН

25 ноябрь, чоршанба

ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ

БУНЁДКОР — СЎҒДИЁНА

НАСАФ — ПАХТАКОР

СУРХОН — БУХОРО

 

25-тур

29 ноябрь, якшанба 

БУХОРО — МАШЪАЛ

МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН

АНДИЖОН — ҚЎҚОН-1912

СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ

НАВБАҲОР — АГМК

ЛОКОМОТИВ — ПАХТАКОР

БУНЁДКОР — НАСАФ

 

26-тур

3 декабрь, пайшанба 

ПАХТАКОР — АНДИЖОН

АГМК — БУХОРО

СУРХОН — СЎҒДИЁНА

ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР

ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР

МАШЪАЛ — МЕТАЛЛУРГ

НАСАФ — ЛОКОМОТИВ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)