Расман! Данило "Ал-Иттиход" футболчиси

Данило Перейра ПСЖдан "Ал-Иттиҳод" сафига кўчиб ўтди. Франция клуби 32 ёшли ярим ҳимоячини сотишга рози бўлди. Саудия Арабистони клуби ярим ҳимоячи учун беш миллион евро миқдорида пул тўлайди.

Аввалроқ футболчига "Барселона", "Атлетико Мадрид" ва "Порту" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Данило парижликлар сафида Лига 1 доирасида 26 та ўйин ўтказган эди. Португалиялик футболчи 2020/21 йилги мавсумдан бери "ПСЖ"да ўйнаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!