Расман! Даррен Флетчер "Манчестер Юнайтед"нинг мураббийлар штабига кирди

"Манчестер Юнайтед"нинг яқин ўтмишдаги етакчи футболчиларидан бири бўлган Даррен Флетчер жамоанинг мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ҳозирча 36 ёшли шотландиялик мутахассиснинг Сульшер бошчилигидаги мураббийлар штабида айнан қайси лавозимда фаолият юритиши номаълум.

Флетчер 2020 йилнинг октябрь ойидан буён МЮнинг ёшлар жамоасини (U-16) бошқариб келаётган эди.

Маълумот учун, Даррен Флетчер “Манчестер Юнайтед” сафида 2002-2015 йилларда тўп сурган ва 342 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!