Расман! Дэвин Хэйни ва Режис Прогрейс жанги эълон қилинди
АҚШлик Девин Хэйни (30-0,15 КО) ва Режис Прогрейс (29-1,24 КО) ўртасидаги жанг расман эълон қилинди. Жанг 9 декабрь куни Сан-Францискода супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида WBC чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Маълумки, Хэйни енгил вазн (61,2 кг) тоифасида мутлақ чемпион ҳисобланади ва бу жанг унинг учун янги дивизиондаги илк баҳси бўлади. Прогрейс ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини Девин Хэйнидан ҳимоя қилади
Маълумот учун, Девин Хэйни сўнги жангида украиналик Василий Ломаченкони очколарга кўра, мағлуб этганди.
Фикрлар