РАСМАН! Дейвисон Фигейредо ва Брэндон Моренонинг тўртинчи жанги санаси эълон қилинди
UFC'нинг энг енгил (-57 кг) вазн тоифасида азалдан бир-бирига шиддатли баҳсларни тақдим этиб келаётган амалдаги чемпион бразилиялик Дейвисон Фигейредо (21-2-1) ҳамда вақтинчалик чемпион мексикалик Брэндон Морено (20-6-2) ўртасидаги тўртинчи жанг келаси йилнинг 21 январь санасида Бразилиянинг Рио-де-Жанеиро шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 283 турнири кардидан ўрин олди. Бу ҳақда бразилиялик чемпион ўз Instagram саҳифаси орқали расмий ҳабарни эълон қилди.
Ҳозирча UFC 283 турнири карди шундай кўринишга келган:
Дейвисон Фигейредо - Брэндон Морено 4 (энг енгил вазнда чемпионлик жанги)
Брэд Таварес - Грегори Родригез
Габриэль Бонфим - Мунир Лазиз
Жозиани Нуньес - Зара Фаирн дос Сантос
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин бўлиб ўтган учта жангда Фигейредо ва Морено ўзаро симметрик натижа қайд этишмоқда. Яъни битта ғалабадан иккала жангчида мавжуд бўлса, улар ўртасидаги яна битта жанг дуранг билан якунланган.
Фикрлар