Расман! Диего Годин "Интер" футболчисига айланди

Мавсум якунларига кўра “Атлетико” билан шартномаси ниҳоясига етган Диего Годин фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли уругвайлик футболчи бундан буён “Интер” шарафини ҳимоя қилади. “Нерадзуррилар” Годинни ўз футболчиси сифатида эълон қилишди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра эркин агент мақомида бориб қўшилган Годин миланликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Годин “Атлетико” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” таркибида жами 389та ўйинда майдонга тушди ва 27та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!