Расман! Диего Коста Бразилия клуби сафига ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Атлетико" Мадрид, "Челси" клублари ва Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Коста "Атлетико Минейро" футболчисига айланди. Бу ҳақда Бразилия клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Коста бугун 15 август куни Бразилияга учиб кетган.

У янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтгач, 2022 йилга қадар шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Костанинг сўнгги жамоаси “Атлетико” бўлган эди. У мадридликлар билан 2021 йилнинг январида шартномани бекор қилган ва шундан буён эрки агент ҳисобланар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!