Расман! "Динамо" Иброҳим Йўлдошев билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, Иброҳим Йўлдошев «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Суперлигада «Металлург» ва «Сурхон» клубларидаги фаолияти билан мухлисларга танилган 22 ёшли яримҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълумот учун, Иброҳим Йўлдошев 2021 йилги мавсумда Термизнинг «Сурхон» жамоаси сафида Суперлигада 10та ўйинда майдонга тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!