Расман! "Динамо" сербиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди

  • 27 июля, 2023, 16:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси Про лига 2-давраси олдидан ўз сафини янги ўйинчилар билан кучайтирмоқда.

Tecno

Жамоа давралар оралиғида Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида тайёргарлик жараёнини олиб борди. Ушбу йиғинда жамоага таклиф этилган Душан Мийич клуб мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. "Динамо" жамоаси сербиялик 30 ёшли марказий ҳимоячи билан йил охирига қадар шартнома имзолади.

Душан Мийич 1993 йилнинг 22 июнь куни Сербияда туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг бир қатор клубларидан ташқари, сўнгги мавсумда Арманистоннинг "Арарат" клубида тўп сурган. Мийич ўз вақтида Сербия ёшлар жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию