Расман! Эрик тен Хаг "Аякс" билан шартномасини узайтирди (Фото)
"Аякс" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг яна бир неча йил Нидерландиядаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
51 ёшлик мутхассис "Аякс" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мураббий 2023 йилнинг ёзигача бўлган битимни имзолаган.
Шунингдек, Тен Хагни Англияда кутишаётганди. Сабаби унга "Тоттенхэм" асосий давогарлик қилаётганди. Лондонликлар Жозе Моуриньодан бўшаб қолган ўринга тен Хагни олиб келмоқчи эди.
Фикрлар