Расман! Эрон клуби ўзбекистонлик ҳужумчи трансферини эълон қилди

Аввалроқ, ЎФА матбуот хизмати "Пахтакор" ва миллий терма жамоа ҳужумчиси Шерзод Темиров легионерга айлангани ҳақида хабар берганди.

Бугун Эронннинг "Персеполис" клуби расман Темиров трансферини эълон қилди. Теҳронликлар ҳамюртимиз билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

temirooob

Маълумот учун, "Персеполис" айни дамда 45 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!