Расман: "Эвертон" - "Манчестер Сити" баҳси қолдирилди
Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Манчестер Сити" баҳси номаълум муддатга қолдирилди.
"Шаҳарликлар" матбуот хизмати хабарига кўра, клуб футболчиларининг бир қанчасида коронавирус аниқланган. Премьер-лига ва икки клуб мутасаддилари ўйинни бошқа муддатга қолдириш бўйича таклифга розилик беришди.
Коронавирус аниқланганлар карантинга олинди. Клуб базаси тўлақонли ёпилди, машғулотлар кейинги тест натижаларига қараб давом эттирилади.
Фикрлар