Расман! Европа чемпиони ва Америка Кубоги ғолиби ўртасида ўйин бўлиб ўтади
УЕФА Жанубий Америка футбол конфедерацияси билан кенгайтирилган ҳамкорлик доирасида ўйин ўтказилишини эълон қилди.
Мухлислар амалдаги Европа чемпиони ва Америка кубоги ғолиби ўртасидаги баҳсга 2022 йилнинг июнь ойида гувоҳ бўлади. Мазур учрашув 2020 йил ноябрь ойида вафот этган Диего Марадона хотирасига бағишланади.
Маълумот учун, бу терма жамоалар сўнгги бор 2018 йил март ойида ўртоқлик ўйини ўтказишган ва унда Жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида "скуадра адзурра"ни мағлуб этган.
Фикрлар