Расман! Фалькао "Галатасарой"га ўтди

“Монако” клуби ҳужумчиси Радамэль Фалькао ниҳоят жамоасини ўзгартирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича колумбиялик футболчи энди “Галатасарой” шарафини ҳимоя қилади. Турк клуби уни монаколиклардан 5 млн еврога сотиб олган. Фалькао эса янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Фалькао “Монако” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 140та ўйинда майдонга тушди ва 83та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!