Расман! Фернанду Сантуш Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийига айланди

Chery Tigo 7 PRO

Португалиялик мураббий Фернанду Сантуш Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Озарбайжон футбол федерацияси (АФФА) хабар бермоқда.

69 ёшли мутахассис билан шартнома муддати маълум қилинмади. Унга 2028 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.

Апрель ойида Сантуш Туркиянинг "Бешиктош" клуби бошмураббийлигидан кетган эди. Бунгача португалиялик бир қатор Греция ва Португалия жамоалари, жумладан, "Порту" ва "Бенфика"га ишлаган. Бундан ташқари у Португалия билан Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида ғалаба қозонган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!