Расман! ФИФА ўзининг янги ҳамкорини эълон қилди

Қатар давлат компанияси ҳисобланган QatarEnergy расман ФИФА ҳамкорига айланди, дейилади ташкилот расмий сайтида.

"Биз QatarEnergy компаниясини араб дунёсида ўтадиган илк жаҳон чемпионатида қувончимизни баҳам кўрадиган компания сифатида кутиб олишдан мамнунмиз. Бу йилги турнир футбол қамровини янада кенгайтиради ва Қатарда бутун дунё маданиятларини бирлаштириб, минтақага нур сочади”, - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Айтиш керакки, QatarEnergy суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан биридир.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!