"Ливерпуль" собиқ футболчиси Роберто Фирмино фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. 

"Ал-Аҳли" клуби 31 ёшли ҳужумчи трансферини расман эълон қилди. У янги жамоаси билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Маълумот учун, бразилиялик "Ал-Аҳли" таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди. У ўтган мавсум АПЛ доирасида 25 та беллашувда майдонга тушиб, 11 та гол ҳамда 4 та ассист муаллифига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!