Расман! Франция чемпионатининг номи ўзгарди

Франция профессионал футбол лигаси (LFP) озиқ-овқат етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи Uber Eats компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра LFP ушбу ҳамкорлик давридаги 2 йил ичида Uber Eats компаниясидан 16 млн евро маблағ олади. Шу тариқа Ligue 1 яқин 2 йил ичида Ligue 1 Uber Eats деб номланади.

Эслатиб ўтамиз, LFP бундан аввалроқ уй жиҳозлари билан савдо қилувчи дўконлар тармоғи – Conforama билан титул ҳамкорлик қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
13/06/2019 12:24
Булар биздан ӯрганишипди