РАСМАН! Фрэнсис Нганну UFC‘дан кетди. Унинг камари учун Джон ва Ган жанг қилади
Оғир вазнда UFC чемпиони Фрэнсис Нганну (17-3) ташкилот билан давом этган узоқ музокаралардан сўнг UFC билан янги шартнома имзоламайдиган бўлди.
Ташкилот раҳбари Дана Уайтнинг маълум қилишича, Нганну камарни вакант қолдиради ва эгасиз қолган камар учун собиқ ярим оғир вазн чемпиони америкалик Джон Джонс (26-1, 1 NC) ва оғир вазнда собиқ вақтинчалик чемпион франциялик Сирил Ган (11-1) ўзаро 4-март санасидаги UFC 285: Jones vs. Gane турнири асосий жангида титуль масаласини ҳал қилиб оладиган бўлишди.
Демак, шу ўринда UFC 285: Jones vs. Gane турнири тўлиқ карди билан танишиб ўтамиз:
АСОСИЙ КАРД
Джон Джонс - Сирил Ган;
Вивьен Арауджо - Аманда Рибас;
Дерек Брансон - Дрикус дю Плесси;
Джефф Нил - Шавкат Раҳмонов.
ПРЕЛИМ КАРД
Джейми Пикетт - Бо Никал;
Джессика Пенн - Табата Риччи;
Фарид Башарат - Дэй‘Мон Блакшэр;
Коди Гарбрандт - Хулио Арсе;
Марио Баутиста - Гуидо Каннетти;
Джулиан Маркез - Марк-Андре Баррио;
Камуэла Крик - Эстебан Рибович.
Эслатиб ўтамиз, UFC 285: Jones vs. Gane турнири Ўзбекистон вақти билан 4-мартдан 5-мартга ўтар кечаси АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида жойлашган T-Mobile Arena саройида бўлиб ўтади.
Фикрлар