Расман! Германия терма жамоасининг янги мураббийи маълум
Германия терма жамоаси расмий "Твиттер" саҳифаси янги бош мураббий номини эълон қилди. Хабар қилинишича, эндиликда "немис машинаси"ни "Бавария" собиқ устози Ханс-Дитер Флик бошқаради.
"Ханси Флик миллий терма жамоамизни "ЕВРО-2020"дан кейинги янги мураббийига айланади", - деб ёзилади расмий саҳифа тарқатган хабарда.
Аввалроқ, олмонларнинг узоқ йиллик бош мураббийи Йоахим Лёв Европа Чемпионатидан сўнг, Германия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишини эълон қилганди.
Флик кўп йиллар мобайнида Лёвнинг ёрдамчиси сифатида терма жамоада ишлаган ва яқиндагина у ҳам "Бавария"ни мавсум якунида тарк этишини эълон қилганди.
Фикрлар