Расман! "Golden Boy" соврини эгаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, Испаниянинг "Tuttosport" нашри мавсум давомида яхши ўйин кўрсатган ёшларни "Golden Boy" соврини билан тақдирлаб келади.

Мазкур совриннинг бу сафарги ғолиби, деб "Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри топилди. Бу курашда 18 ёшли футболчи қуйидаги тенгдошларини ортда қолдирди:

Карим Адейеми ("РБ Зальцбург"), Жуд Беллингем ("Боруссия" Дортмунд), Эдуардо Камавинга ("Реал"), Шарль де Кетеларе ("Брюгге"), Гави ("Барселона"), Брайан Хиль ("Тоттенхэм"), Райан Гравенберх ("Аякс"), Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед"), Даниэль Мальдини ("Милан"), Жамал Мусиала ("Бавария"), Нуну Мендеш (ПСЖ), Роберто Пикколи ("Аталанта"), Йереми Пино ("Вильярреал"), Жованни Рейна ("Боруссия" Дортмунд), Родриго ("Реал"), Букайо Сака ("Арсенал"), Флориан Виртц ("Байер"), Вильям Салиба ("Марсель"), Юрриен Тимбер ("Аякс").

Соврин Педрига расман 15 декабрь куни Туринда тақдим этилади. Маълумот учун, ўтган йилги "Golden Boy" Эрлинг Холанд бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!