Расман: Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда дебют қилади ва жанг санаси ҳам маълум

  • 22 октябрь, 2019, 18:24
  • 0
  • Бокс

Ҳасанбой Дўсматовни профессионал боксда чиқишини кўпчилик кутган эди ва шу кун ҳам етиб келди.

Хитойнинг Фужу шаҳрида 10 ноябрь куни бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу кечада 6 та жанг бўлиб ўтади ва унда асосан хитойлик боксчилар рингга кўтарилишади. Ҳасанбой Дўсматов енгил вазн тоифасида мезбонлар вакили Де Бин Зю (3-1-1) га қарши жанг қилади. Жанг 8 роунддан иборатдур.

Шу қаторда, Дўсматов 30 ноябрь куни Франциянинг Монако шаҳрида ҳам жанг қилиши кутилмоқда. Аммо бу ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча берилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!