Расман! "Интер" Контенинг ўрнига келган бош мураббийни эълон қилди (ФОТО)
Римнинг "Лацио" клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келган Симоне Индзаги энди "Интер"ни бошқаради.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 45 ёшли италиялик мутахассис “нерадзуррилар” билан 2 йиллик шартнома имзолаган. У бу борада “Интер”ни жорий мавсум А Серияда чемпион қилган Антонио Контенинг ўрнини эгаллади.
Индзаги 1999-2010 йилларда "Лацио"да футболчи сифатида тўп сурган. 2016 йилдан бошлаб эса ушбу жамоада бош мураббий сифатида фаолият юритди.
Индзаги бошқарувидаги “Лацио” ўтган давр мобайнида Италия кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди.
Фикрлар