Расман: Ислом "Лион" билан шартнома имзолади

"Лион" расман "Лестер" ҳужумчиси Ислом Слимани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. 

"Тақачилар" жазоирлик 32 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик битим тузди. 

Маълумот учун, Слимани биринчи марта Лига 1да ўйнамаяпти. Ислом ўтган мавсумни "Монако"да ижарада ўтказиб, 18та ўйинда 9та гол урган. Ҳужумчи жорий мавсум "тулкилар" сафида 3та баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!