Расман! Исроил Мадримовнинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди

  • 23 июль, 2020, 09:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

15 август куни Aмерика Қўшма Штатларида "Матчроом" компанияси томонидан жанг кечаси ўтказилиши ва унда Шаҳрам Ғиёсов билан бир қаторда яна бир ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг ҳам рингга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.   

Tecno

Ушбу воқелик бўйича келишув ўз якунига етган ва Мадримов иккинчи асосий жангда океанорти вакили Эрик Уокерга қарши жанг қилади. Мазкур тўқнашув 12 раунддан иборат бўлиб, вақтинчалик WBA жаҳон чемпионлик камари учун кечади.

37 ёшли Эрик Уокер ( 20-2, 9 КО) сўнгги 3 та жангида кетма -кет ғалаба қозонган. Охирги мағлубиятини эса, 2018 йилда Брандон Aдамсдан қабул қилиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!