Расман! Жафар Ирисметов - "Нефтчи" бош менежери
Жафар Ирисметов Фарғонанинг "Нефтчи" клубида иш бошлади. Бу ҳақда "йўлбарслар" матбуоти хабар бермоқда.
"Ўзбекистоннинг энг яхши мутахассислардан бири, оъз вақтида қатор ўзбек ва Европа футбол клубларида тўп сурган, Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон чемпиони, бир мавсумдаги голлар ҳисоби бўйича Ўзбекистон чемпионати рекордчиси (45та гол) Нилтон Мендез тоъпурарлар клуби аъзоси ҳисобланган Жафар Турсунбаевич Ирисметов 2017-2022 йиллар давомида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида спорт директори лавозимида самарали фаолият олиб борган, ушбу йилларда "Пахтакор" жамоаси тўрт бора мамлакат чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган.
Жафар Турсунбаевич "Нефтчи" ПФК раҳбарияти қарорига биноан клуб бош менежери лавозимида иш бошлади.
Шу ўринда Жафар Турсунбаевичга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - дейилади клуб матбуоти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" ҳозирча Тома Табатадзе, Зоран Марушич, Владимир Йовович, Аброр Исмоилов, Муҳаммадали Ғиёсов, Йован Жокич каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди ва трансферлар ойнасидаги энг фаол клуб бўлиб турибди.
Фикрлар