Расман! ЖЧ-2022да 32та терма жамоа иштирок этади
Ads
2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақасида 32та терма жамоа қатнашади. Бу ҳақида ФИФА расман маълум қилди.  Бўлажак мундиалда терма жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласи ҳар томонлама ўрганиб чиқилган ҳамда ҳозирда бу қарорни қабул қилишнинг иложиси йўқ эканлиги бўйича хулосага келинган.

ФИФА агар Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48тага ошадиган бўлса мусобақани қабул қиладиган Қатар мамлакати ташкилий масалаларни ҳал қилишга улгурмаслигини инобатга олиб, ҳозирча бу қарордан воз кечди. 
 
Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳам ҳеч қандай ўзгаришларсиз аввалги форматда ўтади. 5 июнь куни бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги конгрессида Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи муҳокама қилинмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gaffarov Muzaffar
23/05/2019 14:09
Futbolimiz teppasida o'torganladan tortib uborshitsasigacha almashtirish kerak ras mundialga chiqishni niyat qilinsa. Eng avvalo anavu Omon G'ofurov va uning atrofidagi laganlani zudlik bilan xaydash kerak. Ichki chempiont 9-turga keliboq tugadi. Xammasiga PFL ni tarafkalshligi sababchi, xakamlarni iflos qarorlari bilan Paxtakor xozirgi kunga keliv katta atriv bilan oldinga o'tib ketti. Bu iflos raxbarlarga bizni jaxon chempionatoga chiqishimiz muxim emas Paxtakorni nima qilib bo'lsaxam chempion qilish muxim. Chunki Shota va Ligeonerlar orqasidan egan atkantlani tezroq yopish kerak xomiylani oldida. Umid Axmadjonovxam bir arava bo'x ekan boshqa gapim yo'q.
АС МИЛАН
23/05/2019 13:34
Аслида шу 32 талик энг яхши формат... Ўзбекистон чемпионати савияси шунақа бўлаверса кучли футболчиларимиз кучлироқ чемпионатларга ўтишмаса яна ўша гап ҳар баҳор келади такрор