Расман! "Женоа" яна бир трансферни эълон қилди. "Ювентус" футболчиси генуяликлар билан шартнома имзолади (Фото)
"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Маноло Портанова фаолиятини Италиянинг бошқа бир жамоасида давом эттиради.
21 ёшли футболчи "Женоа" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Генуяликлар Портанова учун туринликларга 10 миллион евро берган.
Италиялик футболчи бу мавсум А Серияда "Ювентус" сафида 2 ўйинда майдонга тушган холос. Шу икки учрашувнинг бирида сариқ карточка ҳам ишлаб олган.
Фикрлар