Расман! Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"нинг 25 фоиз улушини сотиб олди
"Манчестер Юнайтед" британиялик миллиардер Жим Рэтклифф клубнинг 25 акцияларини сотиб олаётганини эълон қилди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра? 71 ёшли бизнесмен жамоага 300 миллион евро ажратишини маълум қилган. Шунингдек, тез орада "қизил иблислар"га янги спорт директори тайинланади.
2024 йилда раҳбариятда катта ўзгаришларга қўл урилиши кутилмоқда. Тез орада "Манчестер Юнайтед"да Жан Клод Бланк ва Сер Дейв Брайлсфорд каби мутахассислар иш бошлайди.
Энди Эрик Тен Хагнинг курсиси қимирлаб қолган бўлиши мумкин. Сабаби, янги раҳбарият бошқа мураббий билан ишлаш нияти борлиги ҳақида миш-мишлар юрганди.
Фикрлар