Расман: Жоау Канселу "Барселона"га қайтди
Португалия терма жамоаси аъзоси Жоау Канселу расман "Барселона" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, каталонияликлар Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасидан Канселуни мавсум охирига қадар ижарага олди. Футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 2-рақам остида тўп суради.
Маълумот учун, Жоау аввал ҳам "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган. У 2023/24 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар