Расман! Жозе Моуриньонинг янги клуби маълум

Яқиндагина "Тоттенхэм" бош мураббийлиги лавозимидан озод этилган Жозе Моуриньонинг янги иш ўрни маълум. "Рома" клуби расмий "Твиттер" саҳифаси португалиялик мутахассис билан шартнома имзолаганини маълум қилди. 

"Расмий хабар. Клубимиз номидан муҳим янгиликни эълон қилишдан хурсандмиз. 2021/2022 йилги мавсумда жамоани бошқариш учун Жозе Моуриньо билан келишувга эришилди", - дейилади. клуб расмий саҳифасида. 

Аввалроқ, Рим клуби бош мураббий Пауло Фонсека билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилганди. 

Ўз навбатида, Жозе Моуриньо ҳам "Интер"га бош мураббий бўлганидан қатъи назар А Серия клубини бошқаришга тайёрлигини маълум қилганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар