Расман! Камару Усман ва Хорхе Масвидалнинг реванш жанги санаси тасдиқланди

  • 16.03.2021 11:52
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усман Хорхе Масвидаль билан 24 апрель куни AҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC 261” турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилади. Мазкур тўқнашув расман эълон қилинди.

Ушбу жангчилар ўртасидаги биринчи жанг ўтган йилнинг июль ойида бўлиб ўтган ва унда Усман очколар бўйича ғалаба қозонган эди. Шундан кейин нигериялик жангчи жорий йилнинг февраль ойида Гилберт Бёрнсни 3-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратганди.  Масвидаль эса реваншни кутиб, бу вақт орасида жанг ўтказмаганди.

Манба:Allboxing.ru

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!