Расман! Кенан Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини янгилади

Расман "Ювентус" Кенан Йилдиз билан амалдаги шартнома 2030 йилгача узайтирилганини эълон қилди. 

Маълум бўлишича, вингернинг маоши ошган. У 4,5 йиллик битимга имзо чекди ва эндиликда йилига 6 миллион евро ишлаб топади. 

"Ювентус" бош директори Дамиен Комолли янги шартнома борасида ўз фикрларини билдириб ўтди: "Кенан 2030 йилгача ёзигача амал қиладиган шартнома имзолади. Биз "Ювентус"ни ўз даражасига қайтаришни истаймиз. Бу келажагимиз учун муҳим қадам эди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!