Расман! Киран Триппьер "Атлетико"га кўчиб ўтди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Киран Триппьер расман "Атлетико" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқтмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра мадридликлар 28 ёшли англиялик футболчи учун “шпорлар”га 24 миллион евро тўлашган. Унинг ўзи эса 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.
Эътиборлиси, Триппьер сўнгги 95 йилдан буён “Атлетико” сафида тўп сурган илк инглиз футболчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Триппьер асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида жами 114та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 24та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Англия терма жамоасида эса ҳозирча 16та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар