Расман! Клаудио Раньери АПЛ клуби бош мураббийига айланди

"Уотфорд" клуби ўзининг расмий сайти орқали Клаудио Раньерини жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди.

69 ёшли италиялик мутахассис АПЛ клуби билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Раньери ушбу лавозимда яқинда истеъфога чиқарилган Хисконинг ўрнини эгаллади.

“Уотфорд” ортда қолган 7 тур натижаларига кўра, АПЛ мусобақа жадвалида 7 очок билан 15-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Раньери мураббийлик фаолияти давомида "Вигор Ламеция", "Путеолану", "Кальяри", "Наполи", "Фиорентина", "Валенсия", "Атлетико", "Челси", "Парма", "Ювентус", "Рома", "Интер", "Монако", "Лестер", "Нант", "Фулхэм", "Сампдория" ва Греция терма жамоасини бошқарган. Унинг бошқарувидаги “Лестер” 2015/2016 йилги мавсумда сенсацион тарзда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию