Расман! Костас Манолас -
Ads

“Рома” клуби ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини “Наполи”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли грециялик футболчи неаполликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Ушбу трансфери “Наполи”га 36 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Манолас "Рома" сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.