Расман! Коутиньо янги мавсумни "Бавария"да ўтказади

  • 17 август, 2019, 13:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўзининг расмий сайтида “Барселона” вингери Филиппе Коутиньони ижарага олганини расман тасдиқлади.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 27 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олишган. Коутиньо тез орада “Бавария”да тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Коутиньо “Барселона” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 76та ўйинда майдонга тушди ва 21та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Jenjayev
17/08/2019 17:39
Afsus